Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Telegram kanalimizga obuna bo'ling

Respublikamizda bo'layotgan xabarlarni @Data859 👈 ga yuboring.

Jahonda va yurtimizda bo'layotgan eng so'nggi yangiliklarni bizning kanalda topishingiz mumkin.

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жамиятимиз учун керакли бўлган Академия ҳақида билармидингиз?

Ko'rishlar: 2 822
✅✍ Жамиятимизда энг керакли бўлган Академия ҳақида билармидингиз? 

Одил-Судлов Академияси Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, судьялар ва суд тизими ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида O‘zbekiston Respublikasi Odil sudlov akademiyasi ташкил этилган. Академия мамлакатимизда одил судловни таъминлашга хизмат қиладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси ҳисобланади. 


Одил судлов академияси Судьялар олий мактаби негизида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, амалдаги судьялар ҳамда суд аппарати ходимларининг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда такомиллаштиришдан иборат. Академия фаолиятида замонавий таълим технологиялари, интерактив машғулотлар, кейс-таҳлиллар ва амалий тренинглар кенг қўлланилмоқда. 


Мазкур муассасада таълим жараёни халқаро стандартлар асосида ташкил этилиб, тингловчиларда қонун устуворлиги, мустақил фикрлаш, холислик ва юксак касб этикаси тамойиллари шакллантирилади. 


Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳам Академиянинг муҳим йўналишларидан саналади. 


Бугунги кунда Одил судлов академияси мамлакатимизда адолатли судловни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда. Академия томонидан тайёрланаётган малакали кадрлар Янги Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини қарор топтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Академия судьялар, суд тизими ходимлари ҳамда судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратини оширишга хизмат қилувчи нуфузли таълим ва илмий муассасадир. 

Барча амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз келажаги учун ва адолат тарозисига бўлган ишончни йўқотмаслик учун амалга оширилмоқда.

Академия  мақсади – судъяларнинг  юксак ҳуқуқий билимга, мустақил фикрлаш қобилиятига, юксак маънавият ва касбий этикага эга кадрларни тайёрлашдан иборат. Бу ерда тингловчилар нафақат қонунларни чуқур ўрганадилар, балки амалиётда учрайдиган мураккаб ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш кўникмаларини ҳам шакллантирадилар.

Mavzuga aloqador: