Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Telegram kanalimizga obuna bo'ling

Respublikamizda bo'layotgan xabarlarni @Data859 👈 ga yuboring.

Jahonda va yurtimizda bo'layotgan eng so'nggi yangiliklarni bizning kanalda topishingiz mumkin.

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Даҳшат: Урганч туманида автохалокат.

Ko'rishlar: 349
#диққат 
ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ

Урганч туманидаги Миллий гвардия олдидан ўтувчи Кардиология маркази йўналишида 30-май куни, куппа-кундуз куни, транспори оқими жудаям суст бўлган ҳолда, янги қурилган йўлда инсайдерлар маълумотларига таянилса, ёш ҳайдовчи томонидан бошқарувни йўқотган TREKKER русумли транспорт воситаси Қирғиз ёп каналига тушиб кетган. 
Машинани ким бошқаргани, салонида кимлар бўлгани, жабрланганлар тўғрисида аниқ маъдумотлар ҳозирча йўқ. Тегишли идоралар тез кунда бунга аниқлик киритишини кутиб қоламиз. Шунингдек, чилпарчин бўлган канал тўсиқлари қандай мезонларга, стандартларга асосан танлангани ва қабул қилинганлигига ҳам ойдинлик киритилиши керак. 
Ушбу йўл қурилиши тугатилганми, тугатилмаган бўлса, зарурий-меъёрий огоҳлантириш йўл белгилари нега ўрнатилмаганига қайси идора жавобгарлик масъулиятини бажаради? Балки шундай белгилар ўрнатилганида ҳайдовчилар сал бўлса-да огоҳ, эҳтиёт бўлармидилар... 
Ҳурматли ҳамюртлар! Йўллар қандай бўлмасин, улар учун мос ва шарт бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига сўзсиз амал қилишингиз шарт! Йўл қоидаси-умр фойдаси! Сизни кутаётган оилангиз бағрига соғ-омон қайтишингиз керак! 

ҚАҲРАМОН ҲАҚСЎЗ 

Mavzuga aloqador: