Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Telegram kanalimizga obuna bo'ling

Respublikamizda bo'layotgan xabarlarni @Data859 👈 ga yuboring.

Jahonda va yurtimizda bo'layotgan eng so'nggi yangiliklarni bizning kanalda topishingiz mumkin.

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

1ешга тўлмаган бола билан ажрашиш бефойда.

Ko'rishlar: 175
1 ёшга тўлмаган бола бўлганда ажрашиш учун ариза бериш фойдасиз



Ассалом алейкум, саволим куйидагича. Мен оилада кенжа фарзандман, ота онам билан бирга яшайман. Уйланганимга 7 йил булди. 3 нафар фарзандим бор, кичкинаси 2 ойлик. Аёлим шу 7 йил ичида менга ва ота онамга курсатмаган хунари, айтмаган ножуя сузлари колмаган, оилани саклаш максадида ва кари ота онам хамда болаларим учун  мен яшаб келмокдаман. Афсуски аёлим ота онамга карамайди, шунинг учун мен хотиним билан кандай килиб булмасин ажрашмокчиман. Чунки ота онамга карайдиган бир келин керак, мен узим давлат ишида ишлайман. Эрталаб кетиб кечаси уйга кайтаман. Келсам доим жанжал. Хуллас мен ажрашишим учун кандай йуллар мавжуд ва нима килсам ажрашаман. Алимент тулашдан кочмиман. Лекин аёлим ажрашмиман демокда. Нима ёрдам ёки маслахат берасиз. Ажрашмасам бумайди.


🙅‍♂ Ажрашиш осон масала эмас. Унинг ҳуқуқий меҳанизмлари мавжуд. Биринчи навбатда фуқаролик судига никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозим. 
Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин. 

💵 Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Давлат божи судга ким томонидан даъво қилинса, шу тарафдан ундирилади. Соддароқ айтганда, агар ажрашиш учун даъво қилганда, давлат божи тўлаш керак. 

Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. 

❗️Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Шунга кўра сизлардаги вазиятда эр-хотинга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳмат бериши мумкин.  

Бу муддат тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. Бунда ишни мазмунан кўриб ҳал қилиши, яъни никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин. 

Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.

❗️Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин. Бироқ ҳозирги ҳолатда сиз судга ариза билан мурожаат қилишингизни бефойда деб ҳисоблаймиз. 

Сабаби ОК 39-моддасида хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги белгиланган. 

☝️Айнан шу қоидага кўра сиз ҳозир ариза берганингиз билан суд юқоридаги норма ва пленум қарори асосида аризангизни иш юритувга қабул қилмайди. 

✅ Бироқ турмуш ўртоғингиз бунга рози бўлса ёки ариза биргаликда берилса суд аризани иш юритувга қабул қилиши мумкин.

Mavzuga aloqador: